Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди

Май 20, 2024. 08:03 • 2 дақ

447
Деҳли шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди

ДЕҲЛИ, 20 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон савдо ва саноат вазирлигида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижалари, чет давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича кўрилаётган изчил чора-тадбирлар, хориж ишбилармон доиралари вакилларининг инвестициявий фаолияти учун яратилган қулай муҳит, мамлакатимиз экспорт салоҳияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.


Ўзбекистон ва Ҳиндистон компаниялари фармацевтика, тўқимачилик, чарм саноати, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда кўп қиррали алоқаларни янада мустаҳкамлаш, илғор технологиялар ва инновациялар, билим ва кўникмаларини жалб қилиш учун жозибадор имкониятларга эга экани алоҳида таъкидланди.


Шунингдек ўқинг

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни изчил ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўплигига эътибор қаратиб, маҳсулотларнинг ўзаро ҳаракатини фаоллаштириш учун божхона, тариф ва нотариф талабларини енгиллаштириш муҳимлигини қайд этди.


Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги департамент бошлиғи Сатя Сринавас мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда сўнгги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун яратилган кенг кўламли шароитларни ижобий баҳолаётгани, бу эса икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни янги поғонага олиб чиқишга хизмат қилаётганини урғулади.


Музокаралар чоғида банк-молия, транспорт-логистика ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди. Жорий йил Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Ҳиндистон Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш