Ўзбекистон ва Хитой иқтисодий дипломатия йўналишидаги амалий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ноябрь 04, 2024. 16:29 • 2 дақ

• 280
Ўзбекистон ва Хитой иқтисодий дипломатия йўналишидаги амалий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ГУАНЧЖОУ, 4 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари  Хитойнинг "China-Europe Association for Technical and Economic Cooperation" ассоциацияси ижрочи раиси Лин Лянь билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада ривожлантириш борасидаги тизимли ишларни янада кучайтириш масалалари хусусида фикр алмашилди.


Хитой вакили ташкилотнинг кўп йиллик фаолияти асосан Европа давлатлари билан иқтисодиётнинг турли йўналишларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилганини билдирди.


Шунингдек ўқинг

"Бироқ, сўнгги йилларда БРИКС, МДҲ, Кўрфаз араб давлатлари ҳамда Марказий Осиё, биринчи навбатда, Ўзбекистон билан кооперация алоқаларни кенгайтиришга жиддий эътибор қаратилмоқда", деди у.


Ассоциацияси ижрочи раиси Лин Лянь, шунингдек, Ўзбекистоннинг минтақадаги марказий жойлашуви ва унинг салоҳиятидан келиб чиқиб, маҳаллий ишбилармон доиралари томонидан мамлакатимизда қатор лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш  юқорилигини билдирди.


Учрашув якунида Гуандун провинциясидаги етакчи компаниялар иштирокида Бухоро вилоятида "Саноат парки"ни барпо этиш, маҳаллий ишбилармон доираларнинг мамлакатимиз ҳудудларига бизнес-миссияларини амалга ошириш, Хитойнинг жанубий қисмида "Ўзбекистон савдо уйи"ни  очиш каби лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш