Қатарда илк маротаба Uzbekistan Tech Conference ташкил этилди
Март 06, 2024. 09:45 • 59 сония
• 212
ДОХА, 6 март. /"Дунё" АА/. "Web Summit Qatar – 2024" халқаро технология конференцияси доирасида Ўзбекистон элчихонасида "Uzbekistan Tech Conference" тақдимот тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, IT Park, "Uzinfocom" ва "Uzum" компаниялари билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбир ITсоҳасидаги кўплаб хорижий компаниялар вакилларининг юқори қизиқишига сабаб бўлди.
Конференция IT, инновациялар ва технологиялар соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, чет эл компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев, рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов, IT Park бош директори ўринбосари Жаҳонгир Ражабов ва "Uzum" компаниясининг операцион директори Роман Лаврентьев ва бошқалар маъруза билан иштирок этди.
Маърузачилар Ўзбекистоннинг глобал ишбилармонлик соҳасидаги рақобатбардош устунликларини таъкидлаш баробарида, мамлакатимизда IT ва инноваторлик соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва имкониятлар ҳақида тўхталдилар.
IT-Park тармоғидаги стартаплар – "Tass Vision", "Sarmo" ва "TopBrains" каби компанияларда ҳамкорлик ўрнатиш бўйича алоҳида қизиқиш уйғотди. Хусусан, Қатарнинг "TezQatar" ва "Maeza" каби дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компаниялари Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очиш режаларини билдиришди.
Тадбир якунида барча конференция иштирокчилари билан 2024 йил 18-20 март кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган "Offshore Outsourcing Tour" тадбирида иштирок этиши тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди