Logo

Ўзбекистон салоҳияти Хитойнинг Иу шаҳрида ўтказилган "Бир макон, бир йўл" савдо-иқтисодий форумида тақдим этилди

Август 20, 2024. 16:47 • 39 сония

256
Ўзбекистон салоҳияти Хитойнинг Иу шаҳрида ўтказилган "Бир макон, бир йўл" савдо-иқтисодий форумида тақдим этилди

ШАНХАЙ, 21 август /"Дунё" АА/. Хитойнинг Чжэцзян провинцияси Иу шаҳрида "Бир макон, бир йўл" савдо-иқтисодий форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хитойнинг "Ambassador House" нодавлат ташкилоти ва Иу шаҳри Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган тадбирда Пекин ва Шанхай шаҳарларидаги дипломатик корпус, шунингдек, Чжэцзян провинциясининг 50 га яқин турли компаниялари вакиллари иштирок этди.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан юртимизнинг экспорт салоҳияти ва туризм соҳасидаги имкониятларига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Унда мамлакатимизда хорижий тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар, инвестицияларни жалб этиш ва савдо йўналишларида эришилган ютуқлар тўғрисида сўзлаб берилди.

Шунингдек, Чжэцзян провинцияси ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларини янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш