Logo

Ўзбекистон ҳудудлари ва Шанхай ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўлами янада кенгаяди

Ноябрь 16, 2024. 12:53 • 37 сония

177
Ўзбекистон ҳудудлари ва Шанхай ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўлами янада кенгаяди

ШАНХАЙ, 20 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари халқаро савдони ривожлантириш бўйича Шанхай шаҳар кенгаши раиси Чжоу Миньхао билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳудудлари ва Шанхай ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, инвестицияларни жалб этишни жадаллаштириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги бизнес алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Чжоу Миньхао томонлар ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини, хусусан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Тошкент шаҳар,Самарқанд вилояти ва бошқа ҳудудлар делегацияларининг Шанхайга қилган ташрифлари якунлари бўйича энг йирик компаниялар вакиллари билан самарали учрашувлар бўлиб ўтганини таъкидлади.

Музокаралар якунида инвестициявий шерикликни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат бизнес доиралари вакилларидан иборат делегацияларнинг сафарларини алмашиш тўғрисида келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш