Токиода Япония компанияси билан инвестиция ва технологик ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ноябрь 04, 2026. 09:25 • 2 дақ

• 122
Токиода Япония компанияси билан инвестиция ва технологик ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

ТОКИО, 4 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Япониянинг “Interactive Corporation” компанияси президенти Такехико Изука билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида хорижий томонга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, инвестициявий имкониятлари ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда Япониянинг илғор технологияларини Ўзбекистонга жалб этиш, саноат корхоналарида замонавий ускуналарни жорий қилиш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, саноат оқова сувларини қайта ишлаш ва чиқиндиларни утилизация қилиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар технологиялар трансфери ва маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш соҳасидаги ўзаро алоқаларни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқди. Бу мамлакатнинг технологик салоҳиятини ривожлантиришга ва япониялик ҳамкорлар билан алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

1993 йилда ташкил этилган "Interactive Corporation" компанияси Японияда ишлаб чиқарилган юқори технологияли саноат ва таҳлил ускуналарини етказиб бериш, технологиялар трансфери ҳамда саноат корхоналари учун комплекс технологик ечимларни жорий этишга ихтисослашган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш