Польшанинг етакчи компанияси Ўзбекистондаги инфратузилмавий лойиҳаларга қизиқиш билдирмоқда
Июнь 07, 2026. 12:59 • 45 сония
• 92
ВАРШАВА, 7 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Польшанинг “Pavimental z o.o.” компанияси бош директори Фабрицио Пайсио билан учрашув ўтказди, деб хабар қилади “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида томонлар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда йўл қурилиши соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.
Компания вакилларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сармоявий муҳит ва хорижий компанияларнинг инфратузилмавий лойиҳалардаги иштироки истиқболлари тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Учрашув якунида ишчи алоқаларни давом эттириш ва ҳамкорликнинг эҳтимолий йўналишларини ўрганишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси