БАА ва Ўзбекистон ўртасида логистика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

Июнь 26, 2026. 11:00 • 2 дақ

85
БАА ва Ўзбекистон ўртасида логистика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди

АБУ-ДАБИ, 26 июнь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг БААдаги элчихонаси вакиллари жаҳондаги етакчи логистика операторларидан бири бўлган “DP World” компанияси раиси Эсса Казим билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва “DP World” ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда уни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, компания томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган мультимодал логистика марказини ташкил этиш лойиҳасининг жорий ҳолати, уни амалга ошириш босқичлари ва келгуси режалари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар мазкур лойиҳанинг Ўзбекистон транспорт-логистика инфратузилмасини модернизация қилиш, халқаро транспорт йўлаклари билан интеграциялашув даражасини ошириш ҳамда мамлакатнинг минтақавий логистика хаби сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шунингдек, лойиҳанинг ташқи савдо операцияларини соддалаштириш, юкларни қайта ишлаш ва ташиш самарадорлигини ошириш, экспорт-импорт жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Учрашув якунида лойиҳани белгиланган муддатларда ва юқори сифатда амалга ошириш, шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш