Logo

Варшавада Ўзбекистонда Польша Инвестициялар ва савдо агентлиги ваколатхонасини очиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди

Январ 23, 2025. 17:04 • 41 сония

101
Варшавада Ўзбекистонда Польша Инвестициялар ва савдо агентлиги ваколатхонасини очиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди

ВАРШАВА, 23 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Польша инвестициялар ва савдо агентлиги президенти Анжей Диха билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги Ўзбекистон-Польша ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Польша компанияларининг жадал ривожланаётган Ўзбекистон бозорига киришга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар 2025 йил февраль ойи охирида Тошкент шаҳрида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши доирасида бўлиб ўтадиган бизнес-форумни юқори даражада ташкил этиш муҳимлигини таъкидладилар.

Музокаралар якунида Ўзбекистонда Польша Инвестициялар ва савдо агентлиги ваколатхонасини очиш бўйича ишларни янада жадаллаштиришга келишиб олинди.

Ушбу қадам икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиши таъкидланган ҳолда, полшалик ишбилармонлар учун қўшимча имкониятлар яратиши қайд этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш