Венгриянинг "OTP" банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради
Май 27, 2024. 09:38 • 28 сония
• 223
БУДАПЕШТ, 27 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг "OTP" банки бош директори ўринбосари Ласло Вольф билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва янги истиқболли инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, "Ипотека-банк"ни модернизация қилиш лойиҳаси, Будапештдаги Венгрия давлат опера театрида Ўзбекистон маданияти кечасини ўтказиш, шунингдек, футбол бўйича Ўзбекистон ва Венгрия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди