"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ Лондон фонд биржасида 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларни жойлаштирди
Май 19, 2025. 07:13 • 38 сония
• 64
ЛОНДОН, 19 май. /"Дунё" АА/. "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси – бош директори Қувондиқ Санақулов бошчилигидаги делегациянинг Британияга ташрифи доирасида Лондон фонд биржасида компаниянинг навбатдаги корпоратив облигациялари муваффақиятли чиқарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигациялар 5 йил муддатга ва 6,75 фоизлик даромадли шартларда Лондон фонд биржасида жойлаштирилди.
Эмиссияга бўлган қизиқиш кутилгандан юқори бўлиб, умумий талаб 2,3 миллиард АҚШ долларидан ошди.
Еврооблигацияларни чиқаришда "Citi", "JP Morgan", "Societe Generale", "MUFG" ва бошқа ҳамкор банклар ҳамда молиявий синдикатлар иштирок этди.
Навбатдаги корпоратив облигацияларнинг халқаро капитал бозорида муваффақиятли жойлаштирилиши мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга инвесторлар билдираётган ишонч ва ижобий баҳонинг тасдиғидир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
2025 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши прогноз қилинди
Сурхондарёда Россия компаниясининг шоуруми очилди
Тошкентда Ўзбекистон–Ўмон аёл тадбиркорлари II бизнес-форуми бўлиб ўтди