Фарғонада Сингапур компанияси иштирокида ижтимоий соҳа объектларига муқобил энергия манбалари жорий этилади
Май 06, 2025. 11:14 • 39 сония
• 72
ФАРҒОНА, 6 май. /"Дунё" АА/. Фарғона вилояти ҳокимлигида Сингапурнинг "Watchman Group Pte., Ltd" компаниясининг Ўзбекистондаги ижрочи директори Жемис Хиани билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, учрашувда ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларига муқобил энергия манбаларини жорий этиш лойиҳасининг амалий босқичига ўтиш масаласи муҳокама қилинди.
Май ойи якунига қадар танлаб олинган дастлабки объектларда намунавий тарзда лойиҳа ишлари амалга оширилиши маълум қилинди. Икки томонлама манфаатли лойиҳанинг иқтисодий аҳамияти юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мулоқот давомида, шунингдек, "Watchman Group Pte., Ltd" компанияси иштирокида Фарғонада истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, инвесторларни кенг жалб этиш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди. Таклифлар доирасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
2025 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши прогноз қилинди
Сурхондарёда Россия компаниясининг шоуруми очилди
Тошкентда Ўзбекистон–Ўмон аёл тадбиркорлари II бизнес-форуми бўлиб ўтди