Logo

Польшанинг машҳур кийим-кечак бренди Марказий Осиё бозорларини забт этмоқчи

Июнь 12, 2025. 16:43 • 54 сония

185
Польшанинг машҳур кийим-кечак бренди Марказий Осиё бозорларини забт этмоқчи

ВАРШАВА, 15 июнь. /"Дунё" АА/. Польшанинг оммабоп "www.propertynews.pl" электрон порталида "Польша мода гиганти экзотик бозорни ўзлаштирмоқда: 20 дан ортиқ дўкон очилиши режалаштирилган" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Польшанинг кийим-кечак ишлаб чиқаришга ихтисослашган "LPP" компанияси ўз фаолиятини Марказий Осиёда жадал кенгайтиришни режалаштираётгани ҳақида сўз боради.

"2025 йил август ойида Ўзбекистонда "Sinsay" брендининг биринчи дўкони очилса, йил охирига келиб эса уларнинг сони 20 тадан ошиши кутиляпти. Бу компаниянинг минтақада изчил ривожланишга қаратилган стратегиясининг бир қисмидир", – дейилган материалда.

Таъкидланишича, Польша компанияси Озарбайжон ва Грузия бозорларига ҳам киришга тайёрланмоқда. Компания 2025 йилнинг учинчи чорагида ушбу мамлакатларда ҳам ўз шохобчаларини очишга муваффақ бўлган. Қозоғистонда эса "LPP" 60 га яқин янги дўкон очишни режалаштирган.

"Компания вакилларига кўра, Марказий Осиёдаги истеъмолчилар нархларга нисбатан сезгирроқ ва аҳолининг катта қисми ҳали ҳам бозорлардан харид қилишини афзал кўради. Шу сабабли, "Sinsay"нинг ушбу минтақадаги стратегияси аввалам бор хамёнбопликка ва нафақат йирик шаҳарлар марказларида, балки кичик ҳудудларда ҳам мавжуд бўлишга йўналтирилади", – деб ёзилган мақолада.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш