Logo

"Ўзбекнефтгаз" Лондон фонд биржасида 850 миллион АҚШ доллари миқдоридаги евробондларни жойлаштирди

Май 03, 2025. 11:09 • 45 сония

108
"Ўзбекнефтгаз" Лондон фонд биржасида 850 миллион АҚШ доллари миқдоридаги евробондларни жойлаштирди

ЛОНДОН, 3 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Хуршед Мустафаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегациянинг Лондонга ташрифи доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 5 йиллик катта номиналли облигацияларини чиқаришга эришилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қимматли қоғозлар Буюк Британия, АҚШ, Европа, Осиё давлатларининг юқори рейтингли инвесторлари томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Натижада 1,9 миллиард АҚШ долларига тенг буюртмалар жалб этилди. Юқори талаб эвазига эмиссия ҳажми режадагидан кўпроқ – 850 миллион АҚШ долларигача оширилди. Бу Ўзбекистон тарихида ягона транш форматда амалга оширилган энг йирик облигация эмиссияси бўлди.


Битим "J.P. Morgan", "Standard Chartered Bank" каби етакчи молиявий институтлар ва "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг ҳамкорлигида амалга оширилди.


Компания облигациялари Лондон фонд биржасининг Халқаро қимматли қоғозлар бозорида (ISM) рўйхатдан ўтказилади.


Ушбу тарихий воқеа халқаро инвесторларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига ва давлат компанияларига бўлган юксак ишончини яна бир бор тасдиқлайди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш