Жорий йилнинг биринчи яримида Ўзбекистонда музлаткичлар ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 баробар ўсди
Август 19, 2025. 10:20 • 29 сония
• 39
ТOШКЕНТ, 19 август. /"Дунё" AA/. 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда 91,8 минг дона маиший совуткичлар ишлаб чиқарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 66,1 минг донага ёки 3,6 баробарга ошган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-июнь):
-2023 йил – 47,5 минг дона;
-2024 йил – 25,7 минг дона.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши мамлакатнинг саноат салоҳияти фаоллашгани ва маҳаллий маиший техника бозорида рақобатбардошлиги ошганидан далолат беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
2025 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши прогноз қилинди
Сурхондарёда Россия компаниясининг шоуруми очилди
Тошкентда Ўзбекистон–Ўмон аёл тадбиркорлари II бизнес-форуми бўлиб ўтди