Тулия Эксон: Ўзбекистон қатор муҳим йўналишларда халқаро етакчиликни зиммасига олаётганидан ғоятда мамнунмиз

Сентябрь 04, 2026. 16:30 • 2 дақ

112
Тулия Эксон: Ўзбекистон қатор муҳим йўналишларда халқаро етакчиликни зиммасига олаётганидан ғоятда мамнунмиз
“Дунё” АА сурати

САМАРҚАНД, 4 сентябрь. /“Дунё” АА/. Парламентлараро Иттифоқ президенти Тулия Эксон “Дунё” АА мухбирига эксклюзив интервью бериб, Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

– Самарқандда ўтказилаётган учрашувларда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати ҳамда тинчлик масалаларини муҳокама қиляпмиз. Ушбу конференция ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси билан чамбарчас боғлиқдир.

Ўтган йили Ўзбекистон Президенти ижтимоий сиёсат ва Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ҳақида сўз юритган эди. Ҳозирда биз ўша ташаббуслар доирасида саъй-ҳаракатларимизни изчил давом эттиряпмиз. Бугун ҳам дунё ёшлари билан муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун тарихий шаҳарга ташриф буюрганимиздан жуда хурсандмиз.

Биз, шунингдек, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларидаги иштирокига технологияларнинг таъсирини ҳам муҳокама қиляпмиз. Хусусан, кибербуллинг, айрим ҳолатларда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган сунъий интеллектнинг таъсири ҳақида фикр алмашмоқдамиз.

Ўтган йили Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси чоғида қатор муҳим декларациялар қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжатларнинг айримлари БМТга ҳам тақдим этилди. Биз, Парламентлараро Иттифоқ сифатида, тадбирларимизни шу ерда ўтказишга таклиф қилгани учун Ўзбекистондан жуда миннатдормиз.

Шунингдек ўқинг

Ўйлайманки, Ўзбекистон Президенти томонидан халқаро майдонда илгари сурилаётган ташаббуслар мамлакатнинг ижобий қиёфасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон ҳақида гап кетганда, кўпчиликда ижобий таассурот ва яхши хотиралар уйғонади.

БМТ томонидан қабул қилинган резолюцияларга келсак, улар авваллари халқаро муҳокама мавзусига камдан-кам айланган масалаларни глобал даражага олиб чиқишга қаратилган Ўзбекистоннинг ҳақиқатан ҳам муҳим ташаббуслари натижасидир.

Ўзбекистон қатор муҳим йўналишларда халқаро етакчиликни зиммасига олаётганидан ғоятда мамнунмиз. Кейинчалик БМТ резолюцияларининг қабул қилинишига олиб келадиган ташаббусларни илгари суриш ҳам муҳим жиҳатлардан биридир.

Қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистон Президентининг халқаро миқёсдаги таклиф ва ташаббуслари мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатида муҳим аҳамият касб этмоқда.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш