Турк эксперти Ўзбекистонни маданий ва зиёрат туризмининг энг муҳим йўналишларидан бири деб атади

Октябрь 28, 2026. 09:25 • 2 дақ

• 246
Турк эксперти Ўзбекистонни маданий ва зиёрат туризмининг энг муҳим йўналишларидан бири деб атади

АНҚАРА, 28 октябрь. /“Дунё” АА/. “Wittour” компанияси раҳбари, зиёрат туризми бўйича турк эксперти Эркан Айдин Анқарада бўлиб ўтадиган ТДТнинг XIII саммити арафасида Ўзбекистоннинг Туркия ва бутун туркий дунё учун тарихий, маданий ҳамда маънавий аҳамиятини таъкидлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Экспертнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фақат ўрганиш эмас, балки албатта бориб кўриш керак бўлган муҳим илм-фан, маданият ва санъат маркази ҳисобланади. У Амир Темур ва темурийлар даври меросига, шунингдек, Али Қўшчи, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий каби буюк алломаларнинг ҳиссасига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек ўқинг

Эркан Айдин хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига, хусусан, ўзига хос тарихий муҳити сақланиб қолган Хивага қизиқиши ортиб бораётганини қайд этди. У, шунингдек, мамлакатимизнинг гастрономик жозибадорлиги ва органик қишлоқ хўжалиги соҳасидаги салоҳиятини ҳам таъкидлади.

Эксперт Туркиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими янада ортишига умид билдириб, икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларни кенгайтириш муҳимлигига эътибор қаратди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш