Люблянадан муносабат: Ўмон портлари Ўзбекистоннинг халқаро бозорларга чиқишида муҳим аҳамиятга эга

Ноябрь 19, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 57
Люблянадан муносабат: Ўмон портлари Ўзбекистоннинг халқаро бозорларга чиқишида муҳим аҳамиятга эга

ЛЮБЛЯНА, 19 ноябрь. /“Дунё” АА/. Словения Янги университетининг халқаро муносабатлар кафедраси доценти Денис Манчевич “Дунё” ААга Ўзбекистон Президентининг 16-17 ноябрь кунлари Ўмон Султонлигига амалга оширган давлат ташрифи юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

– Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг Ўмон Султонлигига давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги шериклик алоқаларини янада кенгайтиради.

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда инвестиция, савдо, транспорт-логистика ва саноат соҳаларини қамраб олган ҳолда стратегик шериклик босқичига кўтарилмоқда.

Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мавжуд иқтисодий салоҳият, айниқса, Ўзбекистоннинг денгиз портларига чиқиш имкониятларини кенгайтириш нуқтаи назаридан алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистон–Ўмон ҳамкорлигининг энг муҳим устунликларидан бири инвестициявий алоқаларнинг институционал асослари шаклланаётганидир. Хусусан, Ўзбекистон–Ўмон инвестиция компаниясининг фаолияти ва умумий қиймати қарийб 1 миллиард АҚШ долларига яқин бўлган лойиҳалар портфели икки томонлама иқтисодий шерикликни янада кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Шунингдек ўқинг

Ҳамкорликнинг яна бир стратегик йўналиши транспорт ва логистика соҳасидир. Денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган Ўзбекистон учун Ўмон Ҳинд океани, Форс кўрфази мамлакатлари ҳамда Шарқий Африка бозорларига чиқишда муҳим логистик нуқтага айланиши мумкин.

“Asyad” компаниялар гуруҳининг Ўзбекистондаги логистика объектларига инвестиция киритиши, Тошкент ва Маскат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновнинг йўлга қўйилиши ушбу йўналишдаги амалий қадамлар ҳисобланади.

Икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий келишувларни амалга ошириш фақат инвестиция ва савдо алоқаларини кенгайтириш билан чекланмаслиги лозим. Бунинг учун транспорт йўлакларини диверсификация қилиш, муқобил логистика йўналишларини ривожлантириш ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарур.

Умуман олганда, Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги ҳамкорлик икки томонлама иқтисодий манфаатлар доирасидан анча кенг стратегик аҳамиятга эга. Ўмон Ўзбекистон учун Ҳинд океани ва халқаро бозорларга чиқишда муҳим ҳамкор бўлиши, Ўзбекистон эса Ўмон учун Марказий Осиё бозорига кириш имкониятларини кенгайтириши мумкин.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш