Ўзбекистон ва Болгария туризм бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишда кўмаклашиш ва ҳамкорликда тарғибот ишларини ўтказишда келишиб олди
Октябрь 23, 2023. 09:06 • 38 сония
• 104
ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Болгария туризм вазири Зариса Динкова билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Uzbektourism.uz» портали маълумотига кўра, учрашув давомида болгариялик меҳмон Ўзбекистонда туризм соҳаси учун яратилган имкониятлар ва имтиёзлар, туризм секторини ривожлантириш стратегиясининг асосий йўналишлари билан яқиндан таништирилди.
Вазир Зариса Динкова ҳозирда Болгария туризмини ривожлантиришга катта эътибор қараётганини ва бу йўналишда Ўзбекистон билан ҳамкорлик улар муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Учрашув якунига кўра, томонлар ўзаро туризм кўргазмаларда иштирокини кенгайтириш, туризм бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишда кўмаклашиш ва ҳамкорликда тарғибот ишларини ўтказишда келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
