Россиянинг Новосибирск вилоятида ўтказилган халқаро фестивалда Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳияти тақдим қилинди
Июль 12, 2024. 07:52 • 31 сония
• 289
НОВОСИБИРСК, 12 июль. /"Дунё" АА/. Новосибирск вилояти Ординский туманида ўтказилган Халқаро маданий фестивалда Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз Бош консулхонаси ташаббуси билан ташкил этилган тақдимот қатнашчиларига Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни таъминлаш бўйича ишлар, ўзбек халқининг маданияти, миллий анъана ва қадриятлари ҳамда мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларида туристлар учун яратиб берилган шарт-шароитлар таъкидланди.
Фестиваль давомида, шунингдек, ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий либослари кўргазмаси ташкил этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди