Москвада “Ўзбекистонга саёҳат” номли хайрия тадбири ташкил этилди

Май 25, 2026. 17:25 • 2 дақ

49

МОСКВА, 25 май /“Дунё” АА/. “Москванинг 850 йиллиги” истироҳат боғида имконияти чекланган болалар учун “Ўзбекистонга саёҳат” номли хайрия тадбири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири.

Мазкур тадбир мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилди.

Хайрия тадбирида имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган 60 га яқин оила жам бўлди. Меҳмонлар учун юртимиз санъати, қадриятлари, миллий ошхонаси ва меҳмондўстлик анъаналари билан яқиндан танишиш имконини берувчи ранг-баранг маданий-маърифий дастурлар намойиш этилди.

Учрашув доирасида Ўзбекистоннинг маданий, тарихий ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган кўргазма ҳам ташкил қилинди. Кўргазмага ташриф буюрганлар юртимизнинг қадимий шаҳарлари, меъморчилик обидалари, миллий ҳунармандчилик мактаблари, урф-одатлари ва замонавий туризм имкониятлари ҳақидаги тарғибот материаллари ва буклетлар билан яқиндан танишди.

Болажонлар учун қизиқарли маҳорат дарслари, ижодий машғулотлар ва анимацион шоу дастурларидан иборат кўнгилочар майдонча ташкил этилди. Кичкинтойлар интерфаол ўйинлар ва танловларда катта қизиқиш билан иштирок этиб, ўзбек халқ ижодиёти намуналаридан баҳраманд бўлди.

Тадбирнинг энг ҳаяжонли воқеаларидан бири ­– миллий анъаналар асосида улкан қозонда ўзбек паловининг дамланиши бўлди. Шарқона меҳмондўстлик ва халқлар дўстлиги рамзига айланган ушбу миллий таом фестиваль қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

Мазкур хайрия акциясининг ўтказилиши Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш