Ўзбекистон Президенти Кветта шаҳрида содир этилган теракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Покистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Май 25, 2026. 16:55 • 51 сония

38
Ўзбекистон Президенти Кветта шаҳрида содир этилган теракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Покистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

ТОШКЕНТ, 25 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Покистоннинг Кветта шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Асиф Али Зардорий ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифга таъзия йўллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг telegram-каналига таяниб.

Шунингдек ўқинг

“Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, - дейилади хабарда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш