Ўмон оммавий ахборот воситалари Иордания Подшоҳининг Ўзбекистонга буюрган давлат ташрифи ҳақида ёзмоқда
Сентябрь 01, 2025. 13:36 • 52 сония
• 50
МАСҚАТ, 1 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўмоннинг "Asdaa Oman" газетасида "Ўзбекистон – Иордания: анъанавий дўстлик ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг 25-26 август кунлари Ўзбекистонга амалга оширган илк давлат ташрифи якунлари қаламга олинган. Шунингдек, Иорданиянинг иқтисодий салоҳияти, табиий ресурслари ва Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқалари борасидаги муҳим маълумотлар муштарийлар эътиборига тақдим этилган.
"Ташриф доирасидаги икки давлат раҳбарлари иштирокида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланганди. Улар визани бекор қилиш, инвестицияларни ҳимоя қилиш, ҳукуматлараро комиссия ва бизнес кенгашини тузиш, олий таълим, туризм, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, стандартлаштириш ва диний ишлар бўйича ҳамкорликка қаратилган ҳужжатларни ўз ичига олади", – дейилган нашрда.
Газета Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданиянинг олий мукофоти - "Ан-Наҳда" ордени билан тақдирланганини алоҳида таъкидлаган.
"Иордания Подшоҳининг ушбу ташрифи икки давлат дипломатик муносабатлари тарихидаги илк расмий ташриф бўлиб, у ўзаро ҳамкорликда янги босқич бошлаб берди", – деб ёзилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди