Ўзбекистон-Қозоғистон савдо айланмаси 4 миллиард доллардан ошди
Февраль 20, 2024. 09:51 • 2 дақ
• 101
ОСТОНА, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Қозоғистоннинг «Kazinform» халқаро ахборот агентлиги порталида «Ўзбекистон – Қозоғистон савдо айланмаси сўнгги йилларда 4 миллиард доллардан ошди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Ўзбекистон делегацияси билан бўлиб ўтган музокаралар ҳақида маълумот берган, деб ёзган агентлик
«Ҳозиргина Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан анъанавий дўстлик, ўзаро ёрдам ва ишонч руҳида тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтди, – деди Мурат Нуртлеу вазирларнинг қўшма баёнотида. – Биз ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олдик, асосий вазифаларни кўриб чиқдик. Иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболи таҳлил этилди. Савдо, саноат, транспорт ва логистика соҳаларидаги шериклик масаласи атрофлича муҳокама қилинди».
Мақолада қайд этилишича, вазир ўз сўзида Қозоғистон Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири эканига ҳам урғу берди.
«Сўнгги йилларда товар айирбошлаш изчил ўсиб, 4 миллиард доллардан ошди. Саноат кооперацияси соҳасида сезиларли ютуқларга эришилди. Aйни пайт умумий қиймати 156 миллион долларлик 12 қўшма лойиҳа ишга туширилган. Шунингдек, жами 1 миллиард долларлик 21 лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Ўзаро савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш навбатдаги муҳим вазифа ҳисобланади. Давлатларимиз чегарасида Халқаро саноат кооперацияси маркази фойдаланишга топширилиши айни жараёнга салмоқли ҳисса қўшишини кутамиз», – дея Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири сўзларидан иқтибос келтирилган манбада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида