Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Дубайда ўтказилган конференция Кувайт ОАВ диққат марказида
Февраль 20, 2024. 09:08 • 2 дақ
• 96
АЛ-КУВАЙТ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Кувайтнинг «Q8 Press» онлайн нашрида «Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги Дубайда аутсорсинг конференциясини ташкил қилди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда таъкидланишича, Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park томонидан 100 дан ортиқ етакчи мутахассислар ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида БААнинг Дубай шаҳрида «Uzbekistan Outsourcing Conference» тадбири ўтказилди.
«Ўзбекистоннинг технология соҳасидаги улкан салоҳияти ва имкониятларини таништиришга қаратилган анжуманда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, мамлакат элчиси Абдулазиз Акқулов, IT Park раҳбари Фарҳод Ибрагимов ва Инновациялар маркази бош директори, Дубай халқаро молия маркази раҳбари Муҳаммад ал-Балуши, етакчи IT, бизнес-аутсорсинг компаниялари, венчур фондлари ва инвесторлар қатнашди», — дейилади мақолада.
Вазир Шерзод Шерматов анжуманда сўзлаган нутқида Дубайда Ўзбекистонда ахборот технологиялари салоҳиятининг ўсишини сақлаб қолишга қаратилган муҳим тадбирлардан бирини ўтказилаётганини таъкидлади. «Биз мамлакатимизни хориж компаниялари учун жозибадор шарт-шароитларни яратиб, IT-соҳасида глобал аутсорсинг марказига айлантиришни мақсад қилганмиз. Ушбу анжуманнинг Дубайда ўтказилиши жаҳон ахборот технологиялари ҳамжамияти билан яқин алоқалар ўрнатиш йўлидаги қадам, деб ҳисоблади», — дея Шерзод Шерматов сўзларидан иқтибос келтирилган манбада.
Мақолада қайд этилишича, конференция давомида Ўзбекистондаги Технопаркда фаолият юритаётган кўплаб компаниялар ўз тажрибалари ўртоқлашдилар.
Мақола якунида «Дубайда бўлиб ўтган конференция Ўзбекистоннинг глобал миқёсда IT-аутсорсинг соҳасидаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик тадбир бўлди», — деб ёзган «Q8 Press».
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида