Logo

Қозоғистон ОАВ: Бош вазир Жоржа Мелонининг Ўзбекистонга ташрифи "Марказий Осиё + Италия" саммитига замин яратди

Июнь 03, 2025. 09:38 • 2 дақ

58
Қозоғистон ОАВ: Бош вазир Жоржа Мелонининг Ўзбекистонга ташрифи "Марказий Осиё + Италия" саммитига замин яратди

ОСТОНА, 3 июнь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг "Инфозакон" электрон нашрида "Марказий Осиё + Италия" саммити: минтақавий ва глобал ҳамкорлик учун янги туртки" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"2025 йилда Марказий Осиё "Марказий Осиё + Италия" саммитини ўтказиш орқали халқаро дипломатиянинг асосий маркази сифатидаги ролини яна бир бор тасдиқлайди, – дейилган мақолада. – Ушбу тадбир Марказий Осиё мамлакатлари билан Европа Иттифоқининг етакчи иқтисодиётларидан бири бўлган Италия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлиб, минтақанинг жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги роли ортиб бораётганидан далолат беради".

Қайд этилишича, саммит 2025 йил 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган олий даражадаги "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" биринчи саммити, шунингдек, Италия Бош вазири Жожа Мелонининг шу йил 28-29-май кунлари Ўзбекистонга ташрифи муваффақиятли ўтказилганининг мантиқий давоми бўлиб, Ўзбекистон-Италия муносабатлари ва минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мустаҳкам замин яратди.

"Италия Бош вазири Жоржи Мелонининг Самарқандга ташрифи 1992 йил март ойида икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён Ўзбекистон-Италия муносабатларининг замонавий тарихида муҳим босқич бўлди. Дўстлик ва конструктив мулоқот муҳитида ўтган ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Мелони иқтисодиёт, инвестиция, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва маданият соҳаларида стратегик шерикликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Турли соҳаларда кўплаб икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Бу ташриф нафақат икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлади, балки Италиянинг минтақа билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини таъкидлаб, "Марказий Осиё + Италия" саммитига замин яратди", – деб ёзган электрон нашр.

Материалда қайд этилганидек, "Марказий Осиё плюс" формати иқлим ўзгариши, энергия алмашинуви ва савдо-иқтисодий алоқаларни диверсификация қилиш зарурати каби глобал муаммолар шароитида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. "Бош вазир Жоржа Мелонининг Ўзбекистонга муваффақиятли ташрифи фонида бўлиб ўтган "Марказий Осиё+Италия" саммити минтақа мамлакатларига етакчи глобал кучлар билан тенг ҳуқуқли ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини берувчи бундай платформаларга бўлган талабнинг ёрқин намунаси бўлди. Италия Европа Иттифоқининг инновациялар, мода, муҳандислик ва қишлоқ хўжалигидаги етакчиси сифатида Марказий Осиё учун минтақа ривожига салмоқли ҳисса қўшиши мумкин бўлган стратегик ҳамкор ҳисобланади", – деб ёзади "Инфозакон".

Шунингдек, нашрда саммит давомида қайта тикланадиган энергия манбалари, рақамли технологиялар, агросаноат комплекси ва маданий алмашинув каби соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилингани таъкидланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш