Logo

"Ammon News": Ўзбекистон хорижий капитални ҳимоя қилиш ва барқарор халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда

Июнь 15, 2025. 14:58 • 2 дақ

41
"Ammon News": Ўзбекистон хорижий капитални ҳимоя қилиш ва барқарор халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда

АММОН, 15 июнь. /"Дунё" АА/. Иорданиянинг "Ammon News" электрон нашрида "Ўзбекистоннинг "Олтин виза" дастури хорижий инвесторларни рағбатлаштириш йўлидаги навбатдаги қадам" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда маълум қилинганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18 апрель куни қабул қилинган "Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида "Олтин виза" бериш ҳақида сўз борган. Бу масала фармоннинг 26-бандида ўз ифодасини топган.

"Ҳужжатга мувофиқ, инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида жорий йил 1 июндан бошлаб хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 250 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади", – дейилган материалда.

Қайд этилишича, "Олтин виза" дастури хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳуқуқий кафолатлар бериш, мамлакат сармоявий муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, бу мамлакат очиқлиги, капитални ҳимоя қилиш, барқарор халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.

Таъкидлаш керакки, сўнгги саккиз йилда, халқаро майдондаги зиддитяларга қарамасдан очиқ ва прагматик ташқи сиёсат юргизиш Ўзбекистоннинг жаҳон аренасидаги ташриф қоғозига айланди, деб таъкидланган нашрда.

"Ўзбекистон, айниқса, хорижий инвесторлар учун қулай маконга айланди. Ўсиб бораётган иқтисодий салоҳияти билан ушбу йўналишда Ўзбекистон Марказий Осиёда энг жозибадор манзил ҳисобланади, десак хато бўлмайди", – дейилган манбада.

"Ammon News" мақоласида ёзилганидек, албатта, хорижий инвесторларни ишончини қозониш учун уларга зарур шароитлар, имкониятлар ва имтиёзларни тадбиқ этилиши керак. Бундай ёндашув нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунё тажрибасида мавжуд.

"Маълумотларга кўра, сўнгги етти йилда Ўзбекистонга 100 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар келган. Давлат-хусусий шериклик бўйича қонун қабул қилиниб, мингдан зиёд лойиҳалар бошланган. 1 минг 800 турдаги янги маҳсулотни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Хорижий инвесторга "Олтин виза" бериш бўйича навбатдаги ташаббус ҳам мамлакатга чет элдан сармояларни жалб этишни жадаллаштиришга кенг йўл очади", – деб ёзган муаллиф.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш