"Hello Magyar": Ўзбекистон иқлим ўзгаришлари ва унинг оқибатларига қарши курашишда фаол қатнашмоқда
Июль 16, 2025. 17:37 • 2 дақ
• 21
БУДАПЕШТ, 16 июль. /"Дунё" АА/. Венгриянинг "Hello Magyar" порталида "Табиатга бефарқ қолишга ҳақимиз йўқ" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон олдида турган глобал экологик ва иқлимий муаммолар батафсил ёритилган. Асосий эътибор Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган "яшил ривожланиш" стратегияси ва минтақавий экологик ҳамкорлик ташаббусларига қаратилган.
Таъкидланишича, иқлим ўзгариши оқибатида сўнгги пайтларда Марказий Осиёда ҳарорат ошиши, сув танқислиги, музликлар эриши ва чўлланиш жараёнлари каби хавф-хатарлар жиддий тус олмоқда. "Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, бу ҳудуд глобал ўсиш суръатига нисбатан икки баробар тезроқ исиб бормоқда, бу эса гидроэнергетика ва қишлоқ хўжалигига жиддий таҳдид солмоқда", – дейилган материалда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё – Хитой" иккинчи саммитидаги маърузасида иштирокчилар эътиборини иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммоларга қаратди.
"Минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши йўлидаги энг муҳим муаммолардан бири иқлим ўзгаришидир. Хитойнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибасини қабул қилиш ушбу инқироз билан боғлиқ хавф ва таҳдидларни камайтиришга ёрдам беради. 2030 йилгача "Яшил ривожланиш" дастурини қабул қилиш ва амалга оширишни жадаллаштириш зарур", – деб ёзган муаллиф.
Венгрия ОАВ таъкидига кўра, Ўзбекистон раҳбари чўлланишга қарши курашиш, деградацияга учраган ерларни тиклаш, қурғоқчил ва чўл ҳудудларида экотизимлар барқарорлигини оширишга қаратилган мулоқот ва шериклик учун Минтақавий экологик альянс тузишни таклиф қилди.
Мақолада сув танқислиги ва атроф-муҳитнинг деградацияси бутун дунёда, хусусан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонда жиддий эканлиги қайд этилган. Шунингдек, сув ресурсларини тежаш, самарали бошқарув, эко-технологияларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалигида муқобил усуллардан фойдаланиш каби чоралар долзарб вазифалар сирасига киради.
Мақола хулосасида, "2030 йилгача "Яшил ривожланиш" дастурини амалга ошириш, Минтақавий экологик альянсни тузиш Ўзбекистон ва бутун минтақанинг барқарор ва фаровон келажагини таъминлаш йўлидаги асосий қадамдир. Ушбу ташаббуслар иқтисодий ўсишга ёрдам беради, ҳаёт сифатини оширади ва атроф-муҳитни муҳофаза қилади", – деб ёзилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида