"News Central Asia" АА: Ўзбекистон илк бор софлиги 99,9 фоиз бўлган рений металлини экспорт қилди
Июль 15, 2025. 12:20 • 2 дақ
• 98
АШХОБОД, 15 июль. /"Дунё" АА/. Туркманистоннинг "News Central Asia" ахборот агентлиги "Ўзбекистон технологик металлар заводи (ТМК) халқаро ҳамкорликни фаоллаштирмоқда" сарлавҳали мақолани инглиз ва рус тилларида эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистонда илк бор софлиги 99,9 фоиз бўлган рений металли экспорт қилгани маълум қилинган.
"Рений металли экспорти Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ва Эстониянинг "VLCor Baltic OU" компанияси ўртасида имзоланган шартнома асосида амалга оширилди. Бу Ўзбекистонда рений металли экспортининг амалдаги бошланишидир", –деб ёзилган мақолада.
Нашрда, шунингдек, Ўзбекистон технологик металлар комбинати АЖ ва Хитойнинг етакчи муҳандислик-инжиниринг компанияси – "China Aluminum International Engineering Co., Ltd." (Chalieco) ўртасида муҳим аҳамиятга эга янги ҳужжатлар имзолангани ҳақидаги маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим этилган.
Таъкидланганидек, томонлар ўртасида вольфрам гидрометаллургия цехини модернизация қилиш бўйича шартнома, шунингдек, илғор инновацион технологияларни жорий этиш юзасидан Ҳамкорлик меморандуми тузилди.
Бундан ташқари, Туркманистон ОАВ Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ва Хитойнинг "PPP (Hong Kong) Ltd." компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтгани ҳақида ёзган.
"Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистонда яратилаётган қулай инвестиция муҳитидан фойдаланган ҳолда, критик хомашё йўналишида қўшма корхона ташкил этиш таклифи илгари сурилди. "PPP (Hong Kong) Ltd." вакиллари компаниянинг хром, никель ва кобальтни қайта ишлаш ҳамда ушбу металлар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича салоҳияти ва замонавий технологияларга эгалигини билдирди. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда хром хомашёсини қайта ишлаб соф хром ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди", – дея қайд этилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида