"El Mundo Financiero": Ўзбекистон халқаро ҳамкорлар билан биргаликда келажакка йўналтирилган янги транспорт йўналишларини очмоқда
Август 06, 2025. 14:54 • 2 дақ
• 62
МАДРИД, 7 август. /"Дунё" АА/. Испаниянинг "El Mundo Financiero" электрон нашрида "Ўзбекистон халқаро ҳамкорлар билан биргаликда келажакка йўналтирилган янги транспорт йўналишларини очмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақола 5 август куни Туркманистонда бўлиб ўтган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича III конференциясида Президент Шавкат Мирзиёевнинг иштирокига бағишланган. "Унда 32 та мамлакат, 100 дан ортиқ юқори даражадаги делегациялар ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирок этди. Тадбир доирасида сиёсий, иқтисодий ва маданий лойиҳалар, шу жумладан Марказий Осиё мамлакатларининг миллий кунлари ҳам ташкил этилди", – дейилади мақолада.
Бундай конференциялар ҳар ўн йилда бир марта ўтказилади. Биринчиси 2003 йили Олмаотада, иккинчиси эса 2014 йили Венада бўлиб ўтган. Мазкур конференциялар якунида Олмаота ва Вена дастурлари қабул қилинган. Уларда Денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар учун транзит инфратузилмасини ривожлантириш муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Ўзбекистон мазкур халқаро саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этиб, транспорт ва логистика инфратузилмасини янгилаш, янги халқаро йўлаклар яратиш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор ташаббусларни амалга оширмоқда. "Трансафғонистон темир йўли, "Бир макон-бир йўл" ташаббуси ва бошқа кўплаб йўналишлар орқали Ўзбекистон ўзининг стратегик аҳамиятини мустаҳкамламоқда ва глобал иқтисодиётга интеграциялашув йўлидан дадил илгариламоқда", – деб ёзилган мақола якунида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди