"National-geographic.pl": Осиёнинг энг қадимий доимий аҳоли яшайдиган шаҳарларидан бири яна ҳам улғайган
Август 03, 2025. 08:20 • 2 дақ
• 57
ВАРШАВА, 4 август. /"Дунё" АА/. "National-geographic.pl" электрон нашрида "Осиёнинг энг қадимий доимий аҳоли яшайдиган шаҳарларидан бири яна ҳам улғайган" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада 2025 йил 25 июлда қабул қилинган қарорга асосан, Самарқанднинг расмий тарихи 3000 йилга тенг деб эълон қилинганлиги ҳақида сўз боради. "Бу қарор Афросиёб, Кўктепа ва Кўксарой майдонидаги археологик тадқиқотларга таянилган ҳолда қабул қилинди. Топилган керамика, ҳайвон суяклари ва қадимги деворлар шаҳарнинг биринчи минг йиллик бошларидаёқ мавжуд бўлганини исботламоқда." – дейилади мақолада.
Самарқанд Марказий Осиёнинг энг муҳим тарихий марказларидан бири бўлиб, у Александр Македонский ва Чингизхон томонидан забт этилган, ҳамда Темурийлар даврида — XIV асрда — ўзининг энг юқори ривожланиш босқичига етган. Шаҳар илм-фан ва меъморлик марказига айланган ва 1992 йили ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Самарқанднинг ёши йиллар давомида қайта баҳоланиб келинди: аввал 1500, сўнгра 2500, кейин 2750 ва ҳозирда 3000 йил деб белгиланди. Аммо бу рақам Самарқандни дунёдаги энг қадимги шаҳарларга айлантирмайди — масалан, Джебейль (7000 йил), Дамашқ (5000 йил) ва Луксор (4200 йил) каби шаҳарлар ундан анча қадимий ҳисобланади. Шу билан бирга, Самарқанд Марказий Осиё тарихида беқиёс ўрин тутади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди