Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси Ўзбекистонда мева ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлайди
Январ 28, 2024. 13:26 • 2 дақ
• 130
РИМ, 28 январь. /«Дунё» АА/. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) веб-сайтида «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси Ўзбекистонда мева ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига микрокредит ажратиш учун «Ҳамкорбанк» билан ҳамкорлик қилмоқда» сарлавҳали мақола араб, инглиз, испан ва француз тилларида жойлаштирилди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Порталда қайд этилишича, БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) қишлоқ тараққиётида хусусий сектор иштирокини кўпайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини кенгайтирмоқда.
«Ўзбекистонда етакчи тижорат банкларидан бири ҳисобланган «Ҳамкорбанк»га 2,5 миллион доллар кредит ажратиш орқали 1500 нафар сутчилик ва боғдорчилик йўналишидаги кичик бизнес вакиллари даромадларини ошириш ва турмуш фаровонлигини яхшилаш учун микрокредит олиш имкониятига эга бўлади», - дейилади мақолада.
Мақолада ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лаура Маттиолининг қуйидаги сўзларидан иқтибос келтирилган: «IFAD фаолияти, айниқса, ишлаб чиқариш омилларидан тенг фойдаланишда қийинчиликка учраётган аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шу боис, микрокредитнинг тахминан 30 фоизи аёлларга ва яна 30 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлар учун ажратилади».
Таъкидланишича, ушбу кредит орқали «Ҳамкорбанк» Андижон, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг қишлоқ ҳудудларида фойдали хизматлар, технологиялар ва бозор топиш имконини бериш мақсадида майда, кичик ва ўрта агробизнесни қўллаб-қувватлайди.
«Ўзбекистон 2011 йилда IFADга аъзо бўлганидан буён ташкилот деҳқон ва кичик ишлаб чиқарувчиларга қаратилган учта лойиҳани молиялаштирди. IFADнинг кўмаги қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлаш ва боғдорчиликни яхшилаш, сут маҳсулотлари қиймат занжирини ривожлантириш, соҳани модернизация ва диверсификация қилиш орқали аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган», - дейилади мақола хулосасида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда