Урганч–Олмаота йўналишидаги янги авиақатнов Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сайёҳлик алмашинувини кенгайтиришга хизмат қилади

Сентябрь 09, 2026. 20:30 • 58 сония

49
Урганч–Олмаота йўналишидаги янги авиақатнов Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сайёҳлик алмашинувини кенгайтиришга хизмат қилади

ОҚТОВ, 9 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакиллари Қозоғистоннинг “Fly Arystan” авиакомпанияси ҳамда “COMPAS Touroperator” сайёҳлик оператори раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-логистика алоқаларини кенгайтириш, янги сайёҳлик йўналишларини яратиш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилди.

3 сентябрдан бошлаб Урганч–Олмаота авиақатнови очилгани алоҳида қайд этилди. Учрашув иштирокчилари янги йўналиш Ўзбекистон ҳудудларига сайёҳлар оқимининг ортишига хизмат қилишини таъкидлади.

Музокаралар якунида амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кейинги қадамлар белгилаб олинди. Хусусан, томонлар янги сайёҳлик йўналишлари устида ишлаш, транспорт-логистика ечимларини такомиллаштириш, ахборот алмашиш ва Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини илгари суриш бўйича биргаликда фаолият олиб боришга келишиб олди.


Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш