Logo

Украина ОАВ: Ўзбекистонда келгуси уч йилда ноёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 76 та лойиҳа амалга оширилади

Март 13, 2025. 11:03 • 2 дақ

101
Украина ОАВ: Ўзбекистонда келгуси уч йилда ноёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 76 та лойиҳа амалга оширилади

КИЕВ, 13 март. /"Дунё" АА/. Украинанинг "Open4business" ва "Fixygen" электрон нашрларида "Ўзбекистон ноёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 2,6 миллиард АҚШ долларлик лойиҳаларни амалга оширади" сарлавҳали мақолалар рус, украин, инглиз, немис ва испан тилларида эълон қилиндидеб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон Президенти саноат учун муҳим минераллар хомашё базасини кенгайтириш ва қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тақдимот билан танишди", – деб ёзган манбалар.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда вольфрам, молибден, магний, литий, германий, графит, ванадий ва титан каби 30 дан ортиқ саноат учун муҳим минераллар мавжуд.

"Келгуси уч йилда 28 та ноёб минерал бўйича 2,6 миллиард долларлик 76 та лойиҳани амалга ошириш мўлжалланмоқда. Бунинг учун хомашё базасини кенгайтириш мақсадида геология-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларига қўшимча маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда", –дейилган материалларда.

Энг асосий вазифа – замонавий технологияларни қўллаб, қиммат хомашёни рудадан ажратиб олиш, софлигини ошириш ва юқори қийматли маҳсулотлар яратиш эканлиги алоҳида урғуланган. "Масалан, "Ингичка" конидаги вольфрам концентрати бойитилса, қўшилган қиймат 2 карра ошади. Ҳозирча шу каби 18 та лойиҳа ишлаб чиқилган", – дея маълум қилган электрон нашрлар.

Шунингдек, соҳада "хомашё – қайта ишлаш – илм ва технология – тайёр маҳсулот" занжирини кенгайтириш мақсадида молибден ва вольфрамга бой Тошкент ва Самарқанд вилоятларида технопарклар ташкил қилиш таклифи билдирилгани таъкидланган.

Украина ОАВ ёзганидек, "Ўзбекистон етакчиси бу борада саноат тажрибалари ва технология трансферини амалга ошириш, замонавий лаборатория ва ўқув марказлари очиш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, "тўртинчи саноат инқилоби" даврида муносиб ўринга эга бўлиш учун мустаҳкам замин яратиш зарурлиги таъкидланди".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш