Logo

АҚШ компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси маблағларини бошқаришни бошлади

Май 14, 2025. 09:56 • 51 сония

116
АҚШ компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси маблағларини бошқаришни бошлади

КИЕВ, 14 май. /"Дунё" АА/. АҚШнинг "Franklin Templeton Asset Management" компанияси Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси маблағларини бошқаришни бошлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Украинанинг "Fixygen" ва "Open4business" янгиликлар порталлари маълумотига кўра, компаниянинг инвестиция фондини бошқаришдаги иштироки шу йилнинг феврал ойида маълум бўлган эди.

Мазкур келишув Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва халқаро инвесторларни жалб этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ҳамкорлик доирасида "Franklin Templeton" жамғармага тегишли бўлган 18 та давлат корхонаси ва тижорат банклари акцияларидан иборат инвестицион портфелни бошқариб, уларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган трансформация дастурларини амалга оширади. Мазкур трансформация дастурлари амалга оширилгандан сўнг жамғарма ҳамда унинг бошқарувидаги корхоналар ва банклар акциялари маҳаллий ва халқаро фонд биржаларига олиб чиқилади.

"Бунинг учун, "Franklin Templeton" томонидан жамғармага тегишли давлат корхоналари ва тижорат банклари стратегияларини қайта кўриб чиқиш, уларда корпоратив бошқарув тизими, молиявий самарадорлиги, ички аудит ва рискларни бошқариш тизимини жаҳон стандартларига мослаштириш, ходимлар малакасини оширишга қаратилган трансформация дастурлари амалга оширилади", – дейилган манбаларда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш