Азуса Ширайши: Ўзбекистон қадимги Ипак йўлининг чорраҳасида гўзал меъморий ёдгорликлари сақланиб қолган мафтункор мамлакат
Июль 07, 2025. 07:09 • 2 дақ
• 86
ТОКИО, 7 июль. /"Дунё" АА/. Япониянинг "Tatsumi Publishing" нашриёти япониялик сайёҳ, ёзувчи ва журналист Азуса Ширайшининг Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга бағишланган "Марказий Осиёга саёҳат" номли китобини чоп этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Муаллиф 2023 йилдаги Марказий Осиё мамлакатларига, хусусан Ўзбекистонга амалга оширган сафаридан олган таассуротларини ушбу китобга киритган. У ўз сафари давомида Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистонда бўлгани ҳақида ёзган.
"Жаҳон миқёсида ҳали янги ва ёш бешта давлатнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга. Қозоғистон кенг даштлар ва нефтьга бой мамлакат.
Ўзбекистон қадимги Ипак йўлининг чорраҳасида гўзал меъморий ёдгорликлари сақланиб қолган мафтункор мамлакат. Кўчманчи маданияти ҳануз яшаб турган Қирғизистон тоғли ва чорвачилик ривожланган ҳудуд. Туркманистон чўл ва табиий газ бойлигига эга давлат. Сон жиҳатидан туркий халқлар устунлик қилувчи минтақада фақатгина Тожикистонда тожик тилида сўзлашадиганлар кўпчиликни ташкил этади", – деб таъкидлаган муаллиф.
Азуса Ширайши Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига алоҳида эътибор қаратган. У Хивани "Ипак йўлининг марвариди" деб таърифлаган ва Ичан-Қалъа, Ислом Хўжа минораси, Кўҳна Арк, Калта-Минор каби ёдгорликлар ҳақидаги муҳим маълумотларни ўқувчилар эътиборига тақдим қилган.
Муаллиф ушбу китоби орқали Марказий Осиё ҳақида Японияда етарлича ахборот мавжуд эмаслигини, айниқса, бутун минтақани қамраб олган китоблар камлигини таъкидлайди. Ушбу асар япон ўқувчиларининг қизиқишини ошириш, туризм ва маданий алоқаларни ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши мумкин.
208 саҳифадан иборат китобда Марказий Осиё мамлакатлари тарихи, маданияти, аҳолиси турмуш тарзи, гастрономияси ва бошқалар ҳақидаги маълумотлар япониялик ўқувчилар эътиборига тақдим этилган.
Ушбу асар ҳақида Япониянинг етакчи оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган туркум мақолаларда китобнинг сайёҳлар учун нечоғли муҳимлиги қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида