БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ва Конго ташаббуси билан "Ўрмонларни ўстириш ва қайта тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги" резолюциясини қабул қилди
Апрель 22, 2025. 08:58 • 51 сония
• 69
НЬЮ-ЙОРК, 22 апрель. /"Дунё" АА/. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий веб-сайтида Ўзбекистон ва Конго ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан "Ўрмонларни ўстириш ва қайта тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги" резолюцияси қабул қилинганига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистоннинг миллий, минтақавий ва глобал миқёсда ўрмон ва дарахт экиш масалаларини илгари суришдаги етакчи роли қайд этилган.
"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда беш йил давомида бир миллиард кўчат ўтқазиш кўзда тутилган "Яшил макон" умуммиллий дастури амалга оширилмоқда. Экилган дарахтлар қум бўронларини камайтириш, экотизимни яхшилаш ва маҳаллий аҳоли учун даромад манбаларини яратишга ёрдам беради", – дейилган нашрда.
Шунингдек, ҳужжатда Ўзбекистон ташаббуси билан 2024 йил август ойида Бош Ассамблея томонидан тасдиқланган "Деградацияга учраган ва қурғоқ ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш – экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими" резолюцияси ҳам қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида