Миср ОАВ: Самарқанд форуми ва “Tax Free” тизими Ўзбекистон туризмига янги суръат бағишлайди

Июль 25, 2026. 12:30 • 2 дақ

104
Миср ОАВ: Самарқанд форуми ва “Tax Free” тизими Ўзбекистон туризмига янги суръат бағишлайди
Миср ОАВ: Самарқанд форуми ва “Tax Free” тизими Ўзбекистон туризмига янги суръат бағишлайди

ҚОҲИРА, 25 июль. /“Дунё” АА/. Мисрнинг қатор нашрларида Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро форум ҳамда Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизими жорий этилганига бағишланган туркум мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ал-Яум ас-Сабиа” газетасининг хабар беришича, 24–25 июль кунлари Самарқанд шаҳрида I Халқаро биродарлашган шаҳарлар форуми бўлиб ўтади. Ушбу форум Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, шаҳарлар ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш, халқ дипломатиясини қўллаб-қувватлаш, илғор тажриба алмашиш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим майдон яратишга қаратилган.

Форум дастуридан халқаро илмий-амалий конференция, панель сессиялари ва давра суҳбатлари, шунингдек, биродарлашган шаҳарлар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари ва битимларини имзолаш маросимлари ўрин олган.

Шунингдек ўқинг

“See.news” портали маълум қилишича, 2026 йил 1 апрелдан эътиборан Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида хорижий фуқаролар учун қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариш (Tax Free) тизими жорий этилди.

Ушбу тизим сайёҳларга мамлакат ҳудудида сотиб олинган товарлар учун тўланган ҚҚС суммасини қайтариб олиш имконини беради. Маблағлар товар мамлакат ташқарисига олиб чиқилгандан сўнг уч иш куни ичида нақд пулда тўланади ёки банк картасига ўтказиб берилади. Бу янгилик Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини ошириш, чакана савдо ҳажмини кўпайтириш ҳамда туризм соҳасининг барқарор ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, келгусида ушбу тизимни босқичма-босқич кенгайтириб, темир йўл вокзаллари ва чегара-божхона постларини ҳам қамраб олиш, шунингдек, жараённи рақамлаштиришга урғу берган ҳолда чакана савдо шохобчалари тармоғини янада кенгайтириш режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш