"Agnaden" газетаси: Тошкентда VIII Марказий Осиё экспертлар форуми бўлиб ўтади
Август 11, 2025. 16:06 • 1 дақ
• 56
БАҒДОД, 11 август. /"Дунё" АА/. Ироқнинг "Agnaden" газетаси "Тошкентда саккизинчи Марказий Осиё экспертлар форуми бўлиб ўтади" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда жорий йилнинг 14-15 август кунлари Тошкентда "Марказий Осиё – ишонч, хавфсизлик ва барқарор тараққиётнинг умумий макони" мавзусида VIII Марказий Осиё экспертлар форуми (МОЭФ) бўлиб ўтиши маълум қилинган.
"2018 йилда ташкил этилган МОЭФ ҳар йили Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига раислик қилаётган мамлакатда ўтказилади, дейилади материалда. – Форум минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун муҳим майдонча вазифасини бажаради ва Марказий Осиё давлатларининг ўзаро алоқаларини янада ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади".
Маълум қилинганидек, форум Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан ташкил этилмоқда. Тадбир ҳамкорлари – БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Конрад Аденауэр номидаги жамғарма.
"Бўлажак экспертлар мулоқоти манфаатлар тўқнашган нуқталарни аниқлаш ва Марказий Осиёнинг келажакдаги ривожланиш йўналишларини белгилаб бериши кутилмоқда. Ишлаб чиқилган тавсиялар жорий йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини бойитишга муҳим ҳисса қўшади", – деб ёзган "Agnaden" газетаси.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди