"Ammon News" газетаси: Ўзбекистон ўз аҳолисини ҳар томонлама ҳимоя қилишни миллий сиёсат марказига қўйди
Сентябрь 18, 2025. 09:31 • 2 дақ
• 35
АММОН, 18 сентябрь. /"Дунё" АА/. Иорданиянинг "Ammon News" газетаси сайтида "Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамламоқда: инклюзив ривожланиш модели" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда таъкидланишича, ҳар бир фуқаронинг ижтимоий ҳимоя ва юқори сифатли хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш кўплаб мамлакатлар учун муаммо бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда барқарорлик, фаровонлик ва инклюзив ўсишни мустаҳкамлашда халқаро стандартларга мувофиқ ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга.
"Ўзбекистон буни ўзининг устувор вазифаларидан бирига айлантирди. Ўзини ижтимоий давлат деб эълон қилган Ўзбекистон ўз аҳолисини ҳар томонлама ҳимоя қилишни миллий сиёсат марказига қўйди. "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурининг етакчи ташаббуси аллақачон ажойиб натижаларга эришди: сўнгги саккиз йил ичида 7 миллион киши камбағалликдан қутулиб, камбағаллик даражасини 35 фоиздан 8,9 фоизга туширди. Ҳукумат жорий йил охиригача бу кўрсаткични яна 6 фоизга камайтиришни мақсад қилган", – деб таъкидланган материалда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг Тошкентда бўлиб ўтган 150-Ассамблеясида сўзлаган нутқида барча фуқароларнинг асосий ҳуқуқларидан бири сифатида ижтимоий ҳимоя муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, мамлакат ижтимоий хизматларни халқаро стандартлар ва меъёрларга мувофиқлаштириш, фуқароларнинг ҳар томонлама ва сифатли қўллаб-қувватлашдан фойдаланишини таъминлаш борасидаги интилишлари қайд этилди.
Мақола "Ўзбекистон ушбу ташаббуслар билан ижтимоий ҳимоя нафақат маиший эҳтиёж, балки инклюзив ўсиш ва инсон тараққиёти бўйича халқаро мулоқотга қўшаётган ҳиссанинг асосий элементи эканлигини намойиш этмоқда", – деган сўзлар билан якунланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда