«Yomiuri Shimbun» газетаси "Экспо-2025" кўргазмаси доирасида ўтказилган Ўзбекистон Миллий куни тадбирлари ҳақида ёзмоқда
Август 22, 2025. 11:58 • 2 дақ
• 57
ТОКИО, 22 август. /"Дунё" АА/. Япониянинг «Yomiuri Shimbun» газетасида "Экспо-2025" доирасида Ўзбекистон Миллий куни ўтказилди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада 17 август куни Осака шаҳридаги "Ray Garden" тантаналар саройида бўлиб ўтган Ўзбекистон Миллий куни доирасида ташкил этилган маданий дастурлар кенг ёритилган. Маълум қилинишича, унда "Баҳор" давлат рақс ансамбли ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Пирматова иштирокидаги концерт дастури, анъанавий миллий либослар ва карнай-сурнай садолари остидаги маданий парад 50 мингдан зиёд халқаро меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди.
Таъкидланишича, тадбир доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Нара шаҳри ва Нара Миллий музейи ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат 2027 йилда Буюк ипак йўлига бағишланган кўргазмани ташкил этиш ҳамда маданий мерос соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришни назарда тутади.
"Экспо-2025"да Ўзбекистон "Билимлар боғи" мавзусидаги павильон билан иштирок этмоқда. "Унда ўзбек анъанавий меъморчилиги элементлари япон суги ёғочи билан уйғунлаштирилиб, инсон ва табиат бирлиги замонавий архитектура орқали ифодаланган", – деб ёзилган манбада.
Павильон меҳмонларни Ўзбекистоннинг ҳунармандчилик, фан, технология, барқарор ривожланиш ва маданий мерос соҳасидаги ютуқлари билан таништирмоқда.
Мақола "Ташриф буюрувчилар Ўзбекистонни бой меросга эга, турли маданиятлар тутишган ва турли миллат вакиллари тинч-тотув яшайдиган динамик, ривожланаётган мамлакат сифатида эътироф этмоқда", – деган сўзлар билан якунланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди