“Asdaa Oman” газетаси: Ўзбекистон кон-геология тизими рақамли технологиялар орқали модернизация қилинмоқда

Июнь 16, 2026. 17:00 • 2 дақ

73
“Asdaa Oman” газетаси: Ўзбекистон кон-геология тизими рақамли технологиялар орқали модернизация қилинмоқда

МАСКАТ, 16 июнь. /“Дунё” АА/. Ўмоннинг “Asdaa Oman” газетасида Ўзбекистоннинг кон-геология соҳасида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни татбиқ этилишига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда кон-геология соҳасини рақамли трансформация қилиш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари кўриб чиқилгани ҳақида маълумот берилган.

Нашрда таъкидланишича, тоғ-кон геология соҳаси мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Хусусан, 2025 йилда унинг ҳиссаси Ўзбекистоннинг умумий саноат ишлаб чиқариши ҳажмининг қарийб 20 фоизини ташкил этган бўлса, тармоқнинг давлат бюджети даромадларига қўшган ҳиссаси 118,5 триллион сўмга етган.

Шунингдек ўқинг

Мамлакат раҳбарияти соҳани модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, замонавий рақамли ечимларни жорий этиш ҳамда инвестицияларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шунингдек, материалда мамлакатнинг минерал-хомашё базасини кенгайтириш режаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Муаллифнинг ёзишича, келгуси беш йилда олтин захираларини 879 тоннага, кумуш захираларини 510 тоннага, мис ишлаб чиқариш ҳажмини эса 676 минг тоннагача ошириш кўзда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш