“Global Korea Post” газетаси: Ўзбекистон Конституциявий суди ўттиз йиллигини нишонламоқда
Декабрь 02, 2025. 17:51 • 50 сония
• 112
СЕУЛ, 2 декабрь. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг оммабоп “Global Korea Post” газетасида “Янгиланган қомусимиз – ҳуқуқий жамият пойдевори” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада қайд этилишича, жорий йилда Ўзбекистон Конституциявий суди ўзининг ўттиз йиллигини нишонламоқда. 1990 йилда Ўзбекистонда конституциявий назорат тўғрисидаги биринчи қонун қабул қилинган ва Конституциявий назорат қўмитаси тузилган.
Мақолада Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ томонидан Конституциявий судга “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг 86-моддасига шарҳ бериш масаласи киритилганига алоҳида эътибор қаратилган. Унда Конституциявий суд, ишни судда кўриб чиқиш тугаган кун деганда, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича охирги суд ҳужжати қабул қилинган кунни тушуниш кераклигини тушунтириб берилган.
Бундан ташқари, таъкидланишича, Конституциявий суд ҳуқуқий мақомининг яна бир муҳим жиҳати – унинг ваколатлари доираси кенгайтирилганидир. Биринчи навбатда, суд Ўзбекистон Республикасида референдумга қўйилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ҳуқуқ 2023 йилги конституциявий ислоҳотлар жараёнида муваффақиятли қўлланилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Анқарада ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Приморск ўлкасида ватандошлар билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди
“London Post”: Ўзбекистонда Конституцияни янгилаш жараёни чинакам халқчил ташаббусга айланди
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида Конституция кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Трнавада ватандошлар билан учрашув ўтказилди