Трнавада ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Декабрь 09, 2025. 17:32 • 52 сония
• 76ТРНАВА, 12 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан Словакиянинг Трнава шаҳрида ватандошлар иштирокида тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда “Stellantis Slovakia” машинасозлик компанияси раҳбарияти, ушбу компанияда муҳандислик, юк ташиш ва пайвандлаш соҳасида меҳнат қилаётган 100 дан ортиқ юртдошларимиз иштирок этди.
Тадбирда элчихона ходимлари иштирокчиларни байрам билан табриклаб, янгиланган Ўзбекистон Конституциясининг аҳамияти, унинг ҳар бир моддалари фуқароларимиз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида шакллангантирилгани ҳақида тўхталиб ўтди. Асосий қонун мамлакатимизнинг демократик тамойиллар асосида барқарор ривожланишида ва очиқ, ўзаро манфаатли ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини белгилашга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Учрашув давомида фуқароларимиз билан консуллик-ҳуқуқий маслаҳатлашув ўтказилди. Унда дипломатлар юртдошларимизнинг барча ҳуқуқий саволларига жавоб бериб, меҳнат фаолияти давомида хорижда бўлиш қоидаларига риоя қилиш лозимлиги таъкидланди.
Компания ҳудудида ҳамюртларимиз томонидан миллий таомлар тайёрланиб, иштирокчиларга тортиқ қилинди.
Тадбир якунида келгуси йилнинг январь ойида Словакияда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида улар истиқомат қилаётган ётоқхоналарда сайёр консуллик қабулини ўтказишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Приморск ўлкасида ватандошлар билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди
“London Post”: Ўзбекистонда Конституцияни янгилаш жараёни чинакам халқчил ташаббусга айланди
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида Конституция кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Малайзияда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Беларусда ўзбек давлат рамзларига бағишланган учрашув ўтказилди

