Приморск ўлкасида ватандошлар билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Декабрь 14, 2025. 12:52 • 46 сония
• 136ВЛАДИВОСТОК, 15 декабрь. /“Дунё” AA/. Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Приморск ўлкасида вақтинчалик истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида Конституциямиз қабул қилинган кунга бағишланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда, Приморск ўлкасидаги ўзбек диаспораси вакиллари, ўлкада меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ватандошлар, талабалар ҳамда маҳаллий ёзувчи ва шоирлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Конституциянинг ҳаётимиздаги аҳамияти, унинг мамлакатимиз равнақи, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда муҳим ҳужжат эканини алоҳида таъкидлади.
Мамлакатимиз Бош консули ушбу қутлуғ сана билан ҳамюртларни табриклаб, мустақил Ўзбекистон Конституцияси халқимиз иродаси, миллат ғурури, эрки ва озодлигини, ижтимоий онг ва маданиятини ўзида акс эттирган асосий қонун эканини эътироф этди. Бугунги кунда Бош қомусимизда белгилаб қўйилган тамойиллар асосида аҳолининг турмуш даражаси янада фаровонлашаётгани қайд этди.
Тадбир доирасида Бош консулхона томонидан фаол ватандошлар ўртасида викторина ташкил этилиб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“London Post”: Ўзбекистонда Конституцияни янгилаш жараёни чинакам халқчил ташаббусга айланди
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида Конституция кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Трнавада ватандошлар билан учрашув ўтказилди
Малайзияда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди
Беларусда ўзбек давлат рамзларига бағишланган учрашув ўтказилди



