Logo

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида Конституция кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Декабрь 10, 2025. 19:06 • 56 сония

103
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида Конституция кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

ДЕҲЛИ, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида муҳим сана – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир иштирокчилари Асосий қонуннинг мустақил Ўзбекистон шаклланиш жараёнида тутган юксак ва тарихий ролини таъкидлади. Конституция жамиятни ҳар томонлама демократлаштириш ва давлатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос экани қайд этилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал янгиланиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларга жаҳон ҳамжамияти, жумладан, Ҳиндистон ҳам катта қизиқиш билдираётгани урғуланди.

Тадбирда инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши бўлиб қолаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу кунларда ЮНЕСКО Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш ҳукуматлараро қўмитасининг Деҳлида бўлиб ўтаётган йигирманчи сессиясида қатнашаётган мамлакатимиз делегацияси тадбирга ўзига хос файз бағишлади.

Делегациянинг тадбирдаги иштироки мамлакатимиз сиёсий-ҳуқуқий тараққиёти ва унинг маданий анъаналари ўртасидаги узвий боғлиқликни яққол намойиш этди. Иштирокчилар Ўзбекистоннинг бой маданий-гуманитар меросини сақлаш муҳимлиги юзасидан фикр алмашди, унинг кўплаб элементлари ЮНЕСКОнинг турли рўйхатларига киритилганини қайд этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш