“Global Korea Post”: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг рақамли хабига айланмоқда

Август 21, 2026. 09:30 • 2 дақ

153
“Global Korea Post”: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг рақамли хабига айланмоқда

СЕУЛ, 21 август. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг “Global Korea Post” нашрида Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиёт ва юқори технологиялар соҳасидаги салоҳияти ҳамда икки мамлакат ўртасидаги технологик ҳамкорликка бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Ўзбекистон – Жанубий Корея алоқалари телекоммуникациялар, электрон ҳукумат, сунъий интеллект, соғлиқни сақлаш ва таълим каби йўналишларни қамраб олгани қайд этилган. Муаллифга кўра, аввал амалга оширилган инфратузилмавий лойиҳалар бугун янги технологик ташаббуслар учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Мақолада Кореянинг “EDCF” фонди кўмагида миллий дата-марказлар ташкил этилгани, телекоммуникация ускуналари етказиб берилгани ва оптик толали кабель ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилгани келтирилган. Шунингдек, “IT Park Uzbekistan” да Корея капитали иштирокидаги компаниялар сони ортиб, рақамли хизматларни Корея бозорига экспорт қилиш ҳажми ўсиб бораётгани таъкидланган.

Шунингдек ўқинг

Таълим соҳасида эса “KOICA” ҳамда етакчи олий таълим муассасалари иштирокида кадрлар тайёрлаш ва инновацион лойиҳаларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар амалга оширилаётгани алоҳида урғуланган.

Шунингдек, нашрда Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг мамлакатлар ўртасидаги шерикликни сунъий интеллект ва рақамли ҳукумат йўналишларида янада кенгайтириш режалари ҳақидаги фикрлари ҳам келтирган.

Муаллиф хулосасига кўра, Ўзбекистоннинг Жанубий Корея билан технологик шериклик тажрибаси мамлакатнинг Марказий Осиёда рақамли марказ сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаб, илғор ечимларни бутун минтақага татбиқ этиш учун янги имкониятлар яратмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш