Бангладешда 35 йил давом этган рақобатсиз сайловлардан сўнг янги президент сайланди
Август 21, 2026. 11:31 • 2 дақ
• 101
ДАККА, 21 август. /“Дунё” АА/. Бангладешда янги президент сайланди – ҳукмрон Бангладеш миллатчилик партияси (БМП) номзоди, 35 йил ичида илк бор рақобатли президентлик сайловларида ғалаба қозонган Мирза Фахрул Ислом Аламгир бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Синьхуа” маълумотига таяниб.
Мирза Фахрул Ислом Аламгир парламент депутатларининг 255 та овозини қўлга киритди. Унинг рақиби “Жамоати Ислом” бошчилигидаги коалиция томонидан илгари сурилган Либерал-демократик партия раиси Оли Аҳмад эса 88 та овоз олди. Овоз бериш ҳуқуқига 349 нафар депутат эга бўлиб, улардан 343 тасининг овози ҳақиқий деб топилди.
Бангладеш президенти БМП мутлақ кўпчилик ўринга эга бўлган парламент томонидан сайланади. Олдинги президент Муҳаммад Шаҳобиддин 2023 йилда рақибларисиз сайланган ва кейинчалик истеъфога чиққан эди.
Мамлакат президентининг ваколатлари асосан вакиллик хусусиятига эга: аксарият ҳолларда давлат раҳбари бош вазир тавсиясига кўра ҳаракат қилади. Янги президентнинг инаугурация маросими бугун бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 15 октябрда ўрнатилган. Бангладешда Ўзбекистон манфаатларини қароргоҳи Деҳлида жойлашган элчи Сардор Рустамбоев ҳимоя қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси