Logo

Ўзбекистон россияликлар Янги йилда саёҳат қилиши мумкин бўлган топ-5 йўналишга кирди

Сентябрь 19, 2025. 16:37 • 59 сония

31
Ўзбекистон россияликлар Янги йилда саёҳат қилиши мумкин бўлган топ-5 йўналишга кирди

МОСКВА, 22 сентябрь. /"ДунёАА/. Россия туроператорлари ассоциацияси (АТОР) Ўзбекистонни Янги йил байрами арафасида россияликлар учун энг яхши бешта йўналишдан бири сифатида эътироф этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"ТАСС" ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонга айнан қишнинг қаҳратонидан қочиб, тамоман бошқача, илиқ ва тарихий муҳитга шўнғишни истаганлар боришлари зарур. Бу юрт бой минг йиллик тарихга эга, совуқдан асар ҳам йўқ, байрамни илгари ҳеч қачон содир бўлмаган ҳикоя тарзда нишонлаш имконини беради.

Шунингдек, нашрда Ўзбекистон ҳукумати туризм соҳасини фаол ривожлантираётгани таъкидланади.

"Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Статистика қўмитаси қўмитаси маълумотига кўра, 2024 йилда мамлакатга 8,2 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ келган. Улардан салкам 870 минг нафари Россия фуқароларидир" дейилган манбада.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда сайёҳлар учун ягона платформа синов тариқасида ишга туширилди.

Платформа меҳмонхоналарни олдиндан банд қилиш, туроператорлар ва сайёҳлик агентликлари хизматларидан фойдаланиш, такси чақириш ва автомобиль ижарага олиш, самолёт, автобус ва поезд чипталарини сотиб олиш, музейларга кириш учун тўловларни амалга ошириш, шунингдек, туризм хизматлари учун халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради. Мазкур платформада хизматлар 14 тилда амалга оширилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш