Logo

Индонезия ОАВ: Ўзбекистон Озарбайжон билан бирга 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини қабул қилишга ҳар томонлама тайёр

Июль 10, 2025. 07:30 • 2 дақ

45
Индонезия ОАВ: Ўзбекистон Озарбайжон билан бирга 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини қабул қилишга ҳар томонлама тайёр

ЖАКАРТА, 10 июль. /"Дунё" АА/. Индонезиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ва Озарбайжон 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилиш ташаббусини кенг ёритмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, мазкур давлатнинг "Antara" миллий ахборот агентлиги, "Kalimantan post" ва "Tugumalang" каби электрон нашрларида "Ўзбекистон ва Озарбайжон 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига биргаликда мезбонлик қилиш учун ариза топширди" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди.

Нашрларда ФИФА 2027 йилда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (FIFA U-20 World Cup) мезбонлигига номзодларни кўриб чиқишни бошлагани  хабар қилинган.

"Ўзбекистон Футбол ассоциацияси маълумотига кўра, сўнгги йилларда туркийзабон мамлакатларда футбол соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар ҳамда халқаро майдондаги нуфуздан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол уюшмалари ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлигини юқори савияда ўтказишга ишонч билдирган ҳолда ўз қўшма номзодини илгари сурди", – дейилади мақолаларда.

Мақолаларда ёзилганидек, бугунги кунда Озарбайжон билан бирга Ўзбекистон ҳам нуфузли мусобақани қабул қилишга ҳар томонлама тайёр. "Сўнгги йилларда Ўзбекистонда стадионлар халқаро стандартларга мос равишда тартибга келтирилди. Қўшимча равишда, Осиёнинг U-20, U-23 турнирлари, Марказий Осиё тарихида илк бор ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлиги катта тажриба вазифасини ўтади. Ушбу мезбонлик ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан тарихдаги энг яхши мундиаль сифатида эътироф этилди", – дея урғулаган Индонезия ОАВ.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш